Ўзбекистон | 22:13 / 20.11.2018
23157
1 дақиқада ўқилади

Президент ташрифидан кейин. Қорақалпоғистонда яна бир туман ҳокими ўзгарди

20 ноябрь күни Халқ депутатлари Қўнғирот туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилиб, туманнинг янги ҳокими тайинланди.

Эндиликда Қўнғирот туманига шу вақтгача Хоразм вилояти ҳокимлигининг иқтисод ва ишбилармонлик масалалари бўйича котибияти мудири бўлиб ишлаб келган Бердах Сейтмуратович Сапаров раҳбарлик қилади.

Туманнинг собиқ ҳокими Шарапрашид Кеўлимжаевич Темирбаев фаолиятини ИИБ тизимида давом эттиради.

Ш.Темирбаев 2016 йилнинг октябридан буён Қонғирот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан аввалроқ Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари Янгабой Аминович Бабаджанов Тўрткўл туманининг янги ҳокимига айлангани хабар қилинганди.

Қайд этиш керакки, бу лавозимий ўзгаришлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи ортидан рўй бермоқда.

Мавзуга оид