Ўзбекистон | 12:30 / 21.11.2018
31926
2 дақиқада ўқилади

Қасам-челленж. Флешмобни каттақўрғонлик шифокорлар давом эттиришди

20 ноябрь куни Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг 150 нафар шифокори ва 150 нафар ҳамшираси туман мутасаддилари, кенг жамоатчилик олдида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» сайти хабар бермоқда.

Маросимда туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Собир Мингбоев ҳам иштирок этган.

«Туманимиздаги шифокор ва ҳамширалар инсон саломатлигини асрашга, бу йўлда бор билимларини аямасликка қасамёд қилишди. Бу уларнинг масъулиятини, фидойилигини оширишга хизмат қилади. Ўйлайманки, ҳар бир тиббиёт ходими ушбу қасамёдига содиқ қолади», - деган туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Олим Хўжамбердиев.

Бундан аввалроқ сирдарёлик фермерлар ортидан сирдарёлик шифокорлар ҳам қасамёд қилишгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, тиббиётда шу вақтгача битта қасамёд мавжуд эди. Антик давр илм-фани дарғаларидан бири, юнонистонлик шифокор Гиппократ номи билан аталадиган қасамёд минг йиллардан бери бутун дунёда шифокорлар ўз касбига киришишдан олдин ичадиган қасам ҳисобланиб келган. Ҳозирда ҳам бу қасамёд ўз таъсир кучига эга бўлиб, мутахассис у ёки бу сабаб тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортса, беморлар унинг мажбуриятларини айнан шу онт орқали эслатишга уринадилар. Агар шифокор хатога йўл қўйса, мажбуриятларига масъулиятсизлик билан ёндашса, уни Гиппократ қасамёдига зид равишда иш тутганликда айблашади.

Мавзуга оид