Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон оддий британияликни жосус деб топган БААга таҳдид қилди
БАА суди Британиядаги университетлардан бирининг илмий ходими Мэтью Хежесни Буюк Британия фойдасига жосуслик қилганлик айблови билан умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди.
Хежес иши бўйича суд жараёни 5 дақиқадан камроқ давом этиб, унда судланувчининг адвокати иштирок этмаган. Британиялик ўз айбини тан олмаган. 31 ёшли Хежес яқинларининг айтишича, Хежеснинг айбдорлиги исботи сифатида унинг диссертация ишидаги ёзувлар тақдим қилинган.
Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, БААда бошқа давлат фуқаросига умрбод қамоқ жазоси берилиши судланувчи қамоқда максимум 25 йил ўтказишини, сўнгра депортация қилинишини англатади.
Суд қарорига Британия ҳукумати ўз эътирозини билдирган. “Биз бугунги ҳукмдан ранжидик ва хавотирдамиз”, деб айтган Британия бош вазири Тереза Мэй. Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хантнинг айтишича, ушбу ҳукм “Лондон дўстидан ва ишончли ҳамкоридан кутган қарор эмас ҳамда аввал берилган ваъдаларга зид келади”. Британиялик сиёсатчилар бу масалани энг юқори даражада кўтаришга ва ушбу иш икки томонлама муносабатлар учун салбий оқибатларга эга бўлишини айтишган.
Хежес БААда 2 ҳафта ўтказиб, бу вақт давомида “араб баҳори” ҳақидаги ўз тадқиқоти учун материал тўплаган. У 5 май куни юртига қайтмоқчи бўлганда Дубай аэропортида ҳибсга олинган.
БАА ҳуқуқ-тартибот идоралари британиялик айбини тан олгани маълум қилишган. Хежес яқинларининг маълум қилишича, у араб тилидаги қандайдир кўрсатмаларга имзо чеккан. Британиялик бир кишилик камерада 5 ой ўтказгандан кейин, октябрда гаров пули эвазига озодликка чиқарилди. Унинг таъкидлашича, у ҳибсда ушлаб турилган вақтда ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлигига путур етган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025