Ўзбекистон | 15:10 / 23.11.2018
10172
1 дақиқада ўқилади

Андижонда шифокорлар қасамёди эмас, аҳолига ҳисобот бериш тадбирлари ўтказилмоқда

Андижонлик шифокорлар тиббиёт соҳасига берилаётган эътиборга ўз муносабатини қасамёд билан эмас, балки ҳар бир туман ва шаҳар аҳолиси билан ташкил этиладиган очиқ мулоқотларда ҳисоботлар бериш орқали билдиришмоқда.

Жойларда бўлиб ўтадиган учрашувларда, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари ҳам иштирок этиб, соҳада мавжуд муаммоларни ўрганиши режалаштирилган.

22 ноябрь куни Андижон шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш коллежи ва қурилиш коллежи биносида Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибидаги 1- ва 3- сон оилавий поликлиникалар, вилоят ихтисослашган шифохоналари тиббиёт ходимлари шаҳар аҳолиси олдида соҳада олиб бораётган фаолиятлари, тизимда амалга оширилган ижобий ишлар, келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар бўйича ҳисобот беришди.

Очиқ мулоқотларда иштирок этган фуқаролар соҳа вакилларидан ўзларини қийнаётган саволларга жавоб олишди. 

Бу каби тадбирлар ҳар бир шаҳар ва туманда ўтказилиши белгиланган.

Элмурод Эрматов
Тайёрлаган Элмурод Эрматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид