ИИВ Андижонда милиционер уриб ўлдирилиши ҳодисаси юзасидан ахборот берди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳам Андижон вилоятида милиционер уриб ўлдирилиши ҳодисаси юзасидан расмий ахборот берди.
Вазирлик ахборотига кўра, ҳодиса 22 ноябрь куни соат 02:00 атрофида юз берган.
Дастлабки хабарларда Андижон вилояти ИИБ маълумотига кўра, воқеа 21 ноябрь куни соат 21:00 атрофида юз бергани айтилганди. Бош прокуратура эса воқеа 22 ноябрь куни соат 1:30 атрофида юз берганини маълум қилган.
Вазирлик маълумотига кўра, Избоскан тумани ИИБнинг икки нафар тезкор вакили тумандаги «Юқори Чувама» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида шахсини аниқлаш мақсадида бир гуруҳ фуқароларни тўхтатган, лекин бу фуқаролар ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.
Фуқаролардан бири А.Ж. телефон орқали укаси С.Ж. ва жияни З.Қ.ни воқеа жойига чақириб, уч киши биргаликда туман ИИБ тезкор вакиллари С.Я. ва Илҳом Ҳайдаровни урган.
Андижон вилояти ИИБдаги манбага асосланиб берилган дастлабки хабарларда лейтенант бир зарбадан сўнг жон бергани, Бош прокуратура ахборотида эса худди ИИВдаги каби гуруҳ бўлиб дўппослангани айтилганди.
«С.Я. ва лейтенант Илҳом Ҳайдаров олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Илҳом Ҳайдаров кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, касалхонада вафот этган. А.Ж., С.Ж. ва З.Қ.лар ушланган», — дейилади ИИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, гумонланувчиларга нисбатан уларга Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г», «л», «п» бандлари («ўз хизмат бурчини бажариши муносабати билан шахсни безорилик оқибатида бир гуруҳ шахслар томонидан ўлдирилиши») билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024