Сурхондарёда фожиа. Ички ишлар ходими ЙПХ инспекторининг ўлимига сабабчи бўлди
2018 йил 10 ноябрь куни, соат 24:00ларда Термиз шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили Ж.М. хизмат юзасидан бириктирилган “Дамас” русумли хизмат автомашинасини маст ҳолда бошқариб келиб, шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласи А.Навоий кўчасида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ АЙПХО 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори П.Ч.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, П.Ч. олган тан жароҳатлари натижасида 2018 йил 19 ноябрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалида вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2018 йил 19 ноябрь кунидаги 207-сонли дастлабки хулосасига кўра, П.Ч.нинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, кўплаб суяк синиши жароҳатлари, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 19 ноябрь куни Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ички ишлар ходими ўлдирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024