Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инновацион фаолиятга доир қонунчилик такомиллаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида қонунчиликнинг такомиллаштирилиши масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси, шунингдек, мамлакатда инновацион фаолиятни рағбатлантиришга қаратилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар атрофлича муҳокама этилди.
Таъкидланишича, ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси”нинг асосий қоидаларига мос бўлиши, шунингдек, давлат бошқаруви тизимини, бизнес ҳамда жамиятнинг куч ва салоҳиятини “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари”ни амалга оширишга йўналтириши лозим.
Давра суҳбатида инновацион фаолият соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ушбу соҳадаги ваколатли орган фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилашга қаратилган тавсиялар шакллантирилди.
Бундан ташқари, инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, инсон капиталини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.
Муҳокамалар якунида инновацион фаолият соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш, инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мавзуга оид
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
14:12 / 19.04.2025
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади
14:42 / 05.03.2025
Реклама қонунчилигини бузган 30 дан ортиқ корхона жаримага тортилди
14:24 / 09.12.2024