Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Путиннинг Қримга ташрифини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади
Украина президенти Петр Порошенко Владимир Путин Қримга боргани учун яриморол Россияники бўлиб қолмаслигини айтди.
"Биз Россия президентининг ҳаракатларини халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши деб баҳолаймиз. Россиядагилар эшитиб қўйишсин, бу ташрифлардан Қрим Россияники бўлиб қолмаслигини алоҳида таъкидламоқчиман", деди Порошенко Словакия президенти Андрей Киска билан ўтказилган брифингда.
Шунингдек, Украина ТИВ Владимир Путиннинг Қримга ташрифи сабабли Россия ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси йўллади.
"Украина ТИВ РФ президенти Владимир Путиннинг Россия Федерацияси томонидан вақтинча босиб олинган Украина ҳудуди – Қрим Мухтор Республикаси ва Севастополга Украина билан келишмасдан навбатдаги ташрифини амалга оширгани сабабли қатъий норозилик билдиради. РФ ташқи ишлар вазирлигига тегишли норозилик нотаси йўлланди", дейилади Украина ТИВ сайтида берилган баёнотда.
23 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Қримга ташриф буюрди ва Ялтадаги “Мрия” меҳмонхона мажмуасида "май фармонлари"нинг бажарилиши бўйича давлат кенгашининг йиғилишини ўтказди.
Мавзуга оид
08:16 / 17.05.2025
Писториус: Путин Украинадаги уруш тугашини хоҳламайди
16:21 / 28.04.2025
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
19:46 / 25.04.2025
Трамп: Қрим Россия билан қолади ва Зеленский буни билади
22:32 / 23.04.2025