Жаҳон | 14:13 / 25.11.2018
11245
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Зимбабвенинг собиқ президенти аҳволи ҳақида маълумот берди

Фото: REUTERS

Зимбабвенинг собиқ президенти Роберт Мугабе Сингапурда даволанмоқда, у соғлиги ёмонлашгани ва кексалиги сабабли юриш қобилиятини йўқотган. Бу ҳақда мамлакат президенти Эммерсон Мнангагвага таяниб Zwnews портали хабар берди.

Мнангагванинг сўзларига кўра, Зимбабвенинг 94 ёшли собиқ раҳбари икки ойдан буён даволанмоқда.

Роберт Мугабе 2017 йил ноябрда ҳарбийлар ва ҳукмрон партия раҳбарларининг босими остида президентлик лавозимини тарк этганди.

Мавзуга оид