Nissan Карлос Гон можароси фонида Renault билан иттифоқни қайта кўриб чиқмоқчи
Япониянинг Nissan автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси бош директори Хирото Сайкава Францияга тегишли Renault корпорацияси билан иттифоқ имконияти қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирди. Бу Карлос Гоннинг ҳибсга олиниши муносабати билан юз беради, деб хабар қилмоқда Kyodo япон компаниясидаги манбага асосан.
Таъкидланишича, Сайкава ходимлар йиғилишида Nissan ва Renault ўртасидаги муносабатларни «тенг бўлмаган», деб атади.
Аниқлик киритилишича, Renault Nissan’нинг 43,4 фоиз акциясига эгалик қилади. Шу билан бирга, япон автоконцернида Франция корпорациясининг 15 фоиз акцияси бор ва овоз беришда ҳуқуқи йўқ.
Аввалроқ, Nissan компанияси Карлос Гонни директорлар кенгашининг раиси, шунингдек, директор-вакил лавозимидан олиб ташлаганлиги хабар қилинганди. Бу қарор Гон молиявий найрангларда гумонланиб ҳибсга олиниши фонида қабул қилинди. Терговга кўра, топ-менежер декларацияларда солиқ тўлашдан бўйин товлаш мақсадида ўз иш ҳақи миқдорини атайлаб камайтириб кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Карлос Гон Nissan’ни тарк этганидан кейин 70 млн доллар олиши керак бўлгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:03 / 08.11.2024
Nissan савдолар тушиб кетгани туфайли минглаб ходимларини ишдан бўшатади
21:25 / 18.03.2024
Nissan нега Ўзбекистонга кирмаган? Компаниянинг ўзбек менежери билан суҳбат
17:41 / 24.05.2023