Жамият | 10:07 / 27.11.2018
3425
2 дақиқада ўқилади

3 декабрь куни беғараз донорлик акцияси ўтказилади

Фото: Dreamstime

“Адолат” социал-демократик партияси “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида тадбир ўтказмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан 3 декабрь куни 8:00-18:00 га қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида беғараз донорлик акцияси ўтказилади.

Тадбирни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Донорлик тартиби бўйича эслатма:

1. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
2. 1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
3. Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
4. Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
5. Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид