Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорниядаги ёнғинлардан кўрилган зиён “миллиардлаб долларлар”га баҳоланди
АҚШ ички ишлар вазири Райан Зинке Калифорния штати тарихидаги энг вайронкор ўрмон ёнғинларидан кўрилган зарар миллиардлаб долларларни ташкил қилишини маълум қилди. Зинке бу ҳақда ёнғин оқибатида буткул йўқ бўлган Парадайс шаҳрига сафари якунларига кўра айтди.
Зинкенинг айтишича, айни вақтда федерал ҳукумат ёнғин туфайли уйини йўқотганларга 20 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратди. Ёнғин бошланган Бьютт округи шерифи Кори Хонеа маълумотларига кўра, штат шимолидаги ёнғинда 88 киши ҳалок бўлган.
Мутасадди идоралар бедарак йўқолган одамларни қидиришни давом эттирмоқда ва улар билан нима юз берганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Маълум қилинишича, 8 ноябрда бошланган ёнғинда 13 мингдан кўпроқ уй йўқ бўлган.
25 ноябрда ёнғин тўлиқ бартараф этилгани маълум қилинган. Маълумотларга кўра, ёнғин 620 квадрат километр майдонни қамраб олган.
Мавзуга оид
21:32 / 27.05.2025
Олимлар яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз беришидан огоҳлантирди
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
21:35 / 22.05.2025