Ўзбекистон | 11:00 / 27.11.2018
16850
2 дақиқада ўқилади

Пан Ги Мун Қорақалпоғистонга келди

26 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти собиқ бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kruz хабар бермоқда.

Фото: Kruz

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари А.Ҳамроев меҳмонларни республикага ташрифи билан самимий қутлаб, ўлканинг жўғрофий жойлашуви, аҳолиси, маъмурий бошқарув тузилмаси, табиий бойликлари, шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништирди. Шунингдек, мустақиллик йилларида кўплаб ривожланган давлатлар қаторида Жанубий Корея билан ҳам ҳар томонлама алоқалар яхши йўлга қўйилганлигини ва бу алоқалар бугунги кун янги босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтди.

Фото: Kruz

Ўз навбатида, Пан Ги Мун ушбу ҳудуднинг экологик шароитини яхшилаш йўлида амалга оширилаётган хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшишини айтди ва самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилди. 

Бугун, 27 ноябрь куни, Нукус шаҳрида «Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш масаласи ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли» мавзусида халқаро форум ўтказилади. 

Фото: Kruz

Мавзуга оид