Жамият | 09:38 / 28.11.2018
6362
1 дақиқада ўқилади

16 минг долларга ер олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ туман бўлими ходимлари томонидан 2018 йил 24 ноябрда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаролар Б.Ғ. ва Б.И. олдиндан тил бириктириб, Бешариқ тумани Яккатут қишлоғида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги 16 сотих ер майдонини уй-жой қуриш ва нотурар жой сифатида фойдаланиш учун ҳар бир сотихини 1000 АҚШ долларидан жами 16 000 АҚШ долларига сотишга ва кейинчалик танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқаро Н.Х.дан 7.500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Б.Ғ. ва Б.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «в» банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид