Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 ёшли чеченистонлик бола ўз рекордини такрорлаб бермоқчи
5 ёшли чеченистонлик бола, қўлларга таяниб ётган ҳолда кўтарилиб-туриш машқидан бир уринишда 4 минг мартадан кўпроқ бажарган Раҳим Куриев ушбу рекорд натижасини 28 ноябрда Россия рекордлар китоби комиссияси аъзолари кўз ўнгида такрорлаб бермоқчи.
Аввалроқ болакай 2 соат 26 дақиқа давомида 4105 марта кўтарилиб-тургани маълум қилинганди. Бироқ Россия рекордлар китоби вакилларида бу натижа борасида “кичик саволлар” туғилган, шу сабабли рекорд расман қайд қилинмаган.
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Раҳим ўз рекордини қайтара олишига ишонч билдирган ва “комиссия аъзоларида буни санашга сабр етса бўлгани” деб таъкидлаб ўтган. Аввалроқ Қодиров болакайни ушбу рекорди учун “Mercedes” машинаси билан тақдирлаганди.
“28 ноябрда Грознийга Россия рекордлар китоби вакиллари келишади ва улар кўз ўнгида Раҳим ўз рекордини такрорлайди. Биз 4,2 минг марта кўтарилиб-туришни бажармоқчимиз. Қолгани боланинг кайфиятига боғлиқ бўлади”, деб айтган боланинг отаси Зелимхон Куриев. У ўғлининг кутилаётган синовга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрлигини айтди.
“Раҳим тайёр, кайфияти аъло. Биз шу кунлар давомида у билан машғулотлар ўтказдик, рекордни такрорлашга тайёрландик”, деб қўшимча қилган боланинг отаси. Бу гал бола ўз натижасини Грозний телевидениеси студиясида намойиш қилади.
Мавзуга оид
20:04 / 08.05.2025
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади
18:15 / 06.05.2025
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди
19:41 / 23.04.2025
Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади
08:29 / 09.04.2025