Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ апелляция суди «Касперский»га рад жавоби берди. Компания баёнот билан чиқди
АҚШ Колумбия округи апелляция суди «Касперский лабораторияси»нинг Қўшма Штатлар давлат идораларида ўз маҳсулотини тақиқлаш бўйича даъвосини рад этишни тасдиқлади. Бу ҳақда суд қарорида айтилади.
Апелляция инстанцияси қуйи суднинг даъвогарлар ўз аризасини исботлаб бермагани, судда бу масала бўйича юрисдикция йўқлиги ва агар ҳаттоки даъво қаноатлантирилганида ҳам, «Касперский» дастурларига тақиқ ўзгаришсиз қолиши ҳақидаги қарорига қўшилди.
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 2017 йил 13 сентябрда барча давлат идоралари ва уларга алоқадор бўлган компанияларга «Касперский лабораторияси» дастурларидан фойдаланишни уч ой ичида тўхтатиш бўйича чоралар қўллаш ҳақидаги директивани эълон қилди. Улар, маҳкама фикрига кўра, АҚШ миллий хавфсизлигига зарар етказиши мумкин.
«Касперский лабораторияси» компанияга АҚШ давлат муассасаларида маҳсулотини тақиқлаш бўйича даъвоси рад этилишини тасдиқлаган суд қароридан афсусда, «Касперский лабораторияси» мамлакат бозорида ишлашни давом эттиради, дея хабар беришган компаниядан.
«Касперский лабораторияси» АҚШдаги апелляция суди қуйи турган суднинг компания иши бўйича қарорини тасдиқлаганидан афсусда. Ушбу қарорга қарамай, «Касперский лабораторияси» АҚШ ва бутун дунёдаги бошқа ўз мижозларига киберхавфсизлик соҳасидаги энг янги ечимларни тақдим этишдан тўхтамайди», - дея айтиб ўтишган компаниядан.
«Касперский лабораторияси» яна бир бор маълум қиладики, у кибермакондаги ҳужумкор ҳаракатларга ҳеч қачон алоқаси бўлмаган ва бўлмайди, Америка судининг қарорида бу баёнотга зид келадиган хулосалар йўқ. «Касперский лабораторияси» ҳали ҳам барча манфаатдор томонларни очиқ мулоқот, ҳамкорлик ва биргаликда ишлашга таклиф қилади», - дея қайд этиб ўтишган компаниядан.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025