Жаҳон | 21:00 / 01.12.2018
38539
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги рақсга тушадиган илк осмонўпар бино – Дубайдаги Dynamic Tower

Рақсга тушадиган осмонўпар бинони яратиш ғояси архитектор Дэвид Фишерга тегишли.

Бу каби яна 80 та бино қурилади. Уларнинг бари ўз ўқи ва бир-бирига нисбатан айланади. Дубай ҳукумати учун қурилиш тахминан 700 миллион долларга тушади.

Dynamic Tower биносида офис бинолари, элита учун кўчмас мулк ва оддийроқ хонадонлар бўлади. Автомобиль эгалари учун бинода юк кўтарадиган лифтлар бўлиб, улар уй эгасини автомобилида хонадонига етказади. Бинони безатиш учун ҳовуз ва боғлардан фойдаланилади.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, пентхаусда яшовчилар қаватларнинг айланиш тезлиги ва такрорланишини мустақил равишда бошқаришлари мумкин. Бошқалари ҳам овозли тўплам кўрсаткичига қараб айланади.

Улкан иншоот шамол турбиналари ва қуёш батареялари энергияси ҳисобига айланади. Dynamic Tower мини-электросанцияга эга биринчи айланувчи бинодир. Иншоот бир неча қўшни уйларни ҳам электр қуввати билан таъминлай олади.

Дастлаб лойиҳа муаллифлари ва ғояни амалга оширувчилар бинони 2010 йилда якунлашни режалаштиришган эди. Бироқ бу лойиҳа бугунги кунга қадар ҳам лойиҳалигича қолмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид