Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон санкцияларга қарамай ракета синовларини давом эттиришини маълум қилди
Эрон ракета синовларини давом эттириш учун бошқа давлатлар рухсатини олишга муҳтож эмас. Бу ҳақда Эрон қуролли кучлари вакили, бригада генерали Абулфазл Шакарчи маълум қилди.
Шакарчининг айтишича, Теҳрон ўз ракета дастурига ўзгартиришлар киритиш ва миллий хавфсизлик соҳасига тааллуқли бошқа масалалардан воз кечишни режалаштирмаяпти.
“Ракеталар ва Эрон мудофаа саноатининг бошқа воситаларининг синовлари мудофаа ва тийиб туришга мўлжалланган, улар қандай олиб борилаётган бўлса, шундай давом эттирилади”, деб айтган генерал.
Шакарчи АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг Эрон БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига зид равишда баллистик ракета синовини ўтказгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берган.
“Бу масала музокаралар доирасидан ташқарига чиқади ва миллий хавфсизлигимизга тааллуқли. Биз бу учун бирорта давлатдан рухсат сўрамаймиз”, деб қўшимча қилган Шакарчи.
Аввалроқ Помпео Эрон ўрта масофаларга мўлжалланган, бир нечта жанговар каллак таший олувчи баллистик ракета синовини ўтказганини маълум қилган. Унинг айтишича, бу ракета билан Европанинг баъзи қисмларига ва Яқин Шарқнинг исталган жойига зарба бериш мумкин.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
14:18 / 22.05.2025