Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда илк бор халқаро қурол-аслаҳа кўргазмаси бўлиб ўтади
Миср пойтахти Қоҳирада 3 декабрда Биринчи халқаро мудофаа ва ҳарбий саноат кўргазмаси EDEX 2018 (Egypt Defence Expo) очилади.
Кўргазма Қоҳирадаги Халқаро кўргазма марказида 5 декабргача давом этади. Кўргазма Миср мудофаа вазирлиги ва Британиянинг Clarion Events ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
EDEX 2018 Африкада қурол сотиб олиш бўйича етакчи бўлган Мисрдагина эмас, балки бутун Африка қитъасидаги илк шундай турдаги кўргазма бўлади. Кўргазманинг сайтида кўрсатилишича, экспозиция “иштирокчиларга энг янги қурол технологиялари, қурилмалар ва тизимларни намойиш қилишга” имкон беради.
Тадбир ташкилотчиларининг маълум қилишича, кўргазмада умумий ҳисобда Миср ва 41 та давлатнинг мудофаа, замонавий технологиялар, хавфсизлик ва ҳимоя тизимларини ишлаб чиқариш ва етказиш соҳасида машғул бўлган 373 та компанияси иштирок этади. Кўргазманинг ўтказилиши кунлари унга турли давлатлардан 10 нафар мудофаа вазири, 7 нафар бош штаб бошлиғи ва 8 нафар мудофаа саноати вазири, 10 мингдан кўпроқ одам ташриф буюриши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, кўргазмада Россиядан 13 та, АҚШдан 42 та, Франциядан 32 та, БААдан 27 та ва Хитойдан 20 та компания ва фирмалар иштирок этади.
Шунингдек, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Украина ва бошқа давлатлар компаниялари ҳам кўргазмада ўз қуроллари ва ҳарбий техникасини намойиш қилади.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025