Ўзбекистон | 22:12 / 03.12.2018
9603
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда янги оилавий меҳмон уйлари иш бошлади

Сурхондарё вилоятида янги оилавий меҳмон уйлари ўз ишини бошлади, жумладан, Денов шаҳрида – Vektor Oyl ва Термизда New City меҳмон уйлари фаолият кўрсатмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси шу ҳақида хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августидаги "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига кўра, бугунга келиб Ўзбекистонда туристик фаолият субъектларини ривожлантириш фаол қўллаб-қувватланмоқда ва бу янги меҳмон уйлари ташкил этилишига самарали таъсир кўрсатмоқда.

Vektor Oyl ва New City меҳмон уйлари замонавий ва қулай ётоқхоналар, меҳмонхона, ваннахона, шунингдек ривожланган инфратузилмага эга. Мазкур оилавий меҳмон уйлари 5 нафаргача кишини қабул қила олади.

Бугунга келиб, Ўзбекистонда бир вақтнинг ўзида 300 нафаргача кишини қабул қила олувчи, рўйхатдан ўтган меҳмон уйлари сони 36 тага етди.

Бундан аввал Kun.uz'да Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлар уюшмаси ўз тузилмасида меҳмон уйларини қўллаб-қувватловчи ва ривожлантирувчи бўлим фаолиятини йўлга қўйишни режалаштираётганига оид хабар берилган эди.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид