Жаҳон | 16:01 / 04.12.2018
3879
1 дақиқада ўқилади

Францияда ёқилғига солиқларнинг оширилиши тақиқланади

Фото: AFP

Франция бош вазири Эдуар Филипп ёқилғига солиқлар оширилишига мораторий эълон қилиш ниятида. Бу ҳақда Le Monde ўз манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.

Нашр Франция ҳукумати мораторийни айнан қачон жорий этишни режалаштираётганига аниқлик киритмаган.

Аввалроқ, ҳукуматнинг ёқилғига солиқларни сезиларли даражада ошириш режалари туфайли Францияда катта норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Айни пайтда улардан етказилган зарар миқдори 3-4 млн еврога баҳоланмоқда. Шунингдек, полиция билан тўқнашувлар оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Парижда полиция ва «сариқ жилетлар» ўртасида тўқнашувлар бошлангани, намойишлар уч ҳафтадан бери давом этаётгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид