Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла президенти Москвага ташриф билан келди
Венесуэла президенти Николас Мадуронинг самолёти Москвадаги аэропортлардан бирига қўнди.
4 декабрга ўтар кечаси Мадуро Россияга жўнаётганини эълон қилганди. У “президент Путин билан жуда муҳим учрашув белгилангани"ни маълум қилган.
Ўз навбатида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 5 декабрга Россия ва Венесуэла етакчилари ўртасида музокаралар ўтиши режалаштирилганини тасдиқлаган.
Владимир Путин ёрдамчиси Юрий Ушаков музокаралар Россия ва Венесуэла ўртасидаги мавжуд муносабатлар, стратегик хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилгани, унда савдо ва инвестициявий алоқаларни янада ривожлантириш, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинишини маълум қилган.
Путин ва Мадуро охирги марта 2017 йил октябрда Москвада учрашишган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025