Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ АҚШнинг ХАМАСни қораловчи резолюциясига қарши овоз берди
БМТ Бош ассамблеяси АҚШнинг Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати фаолиятини қораловчи резолюция лойиҳасига қарши овоз берди.
Ҳужжат зарур бўлган овоз тўплай олмаган. Унга қарши Россия, араб ва Лотин Америкаси давлатлари қарши чиққан.
Резолюция лойиҳасида ХАМАСни “Исроил ҳудудига мунтазам ракеталар отиши, бу эса тинч аҳоли ҳаётини хавф остига қўяётгани” учун қоралаш таклиф қилинган. Шунингдек, унда “барча иғвогар ва зўравон ҳаракатларни бас қилишга” чақирилган.
Европа давлатлари ҳужжатни ўзгартиришлар киритилгандан кейин қўллаб-қувватлашга рози бўлган. Жумладан, Фаластиннинг турли томонлари Миср кўмагида бирлашишга чақирилган банд қўшилган.
Ғазо секторида АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши ортида май ойидан бери Исроилга қарши намойишлар давом этмоқда.
Навбатдаги кескинлашув 12 ноябрда юз берган. Ўшанда Фаластин тузилмалари бир неча фаластинликнинг ўлдирилишига жавобан Ғазо секторидан Исроилга камида 370 та ракета отган. Исроил армияси эса бунга жавобан сектордаги ўнлаб ҳарбий объектларга зарбалар берган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025