Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Азов денгизига оид таклиф билан чиқди

Фото: Antonio Calanni/AP/dpa/AP/dpa
Миланда ўтказилган ЕХҲТ вазирлар йиғилиши давомида Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас ташкилотнинг Украинадаги кузатувчилар миссиясини Азов денгизигача кенгайтириш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Zeit хабар бермоқда.
«Бу осон иш эмас, чунки томонларнинг позициялари ҳали жуда қаттиқдир. Менинг фикримча, бу Украина томони учун яхши, лекин Россия томони жуда шубҳа билан қарамоқда», - дея қайд этиб ўтди Маас.
Кутилишича, Германия ташқи сиёсат идораси раҳбарининг таклифи 11 декабрь куни, Россия ва Украина вакиллари ўртасидаги учрашув давомида муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Керч бўғозидаги ҳодисага ҳарбий жавоб бўйича режаларга аниқлик киритганди.
Мавзуга оид

11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди

12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди

23:34 / 26.05.2025
Германиялик эр-хотин йўқолган мушугини қидиришга 22 минг доллар сарфлади

17:21 / 26.05.2025