Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил охирига келиб дунё аҳолисининг ярмидан кўпи интернетга кира олади
2018 йил охиригача интернетга кириш имконига эга одамлар сони 3,9 млрд кишига ёки сайёрамиз аҳолисининг 51,2 фоизига етади. Бу ҳақда Халқаро электр алоқа иттифоқи хабарида маълум қилинди.
“2018 йил охирига келиб интернет фойдаланувчилар сонининг 50 фоизлик сарҳадидан ўтамиз. Бу кенгроқ глобал ахборий жамиятга йўлдаги муҳим қадамдир”, деб айтган иттифоқ бош котиби Хоулинь Чжао.
Чжаонинг айтишича, бундай кўрсаткичларга қарамай, “дунёда рақамли иқтисодиёт устунлигидан фойдаланишни кутаётган одамлар ҳали ҳам жуда кўпдир”. Унинг таъкидлашича, 2018 йилга келиб Африка давлатларида 13 йил ичида интернетга кириш имконига эга одамлар улуши 2005 йилдаги 2,1 фоиздан 24,4 фоизга ўсган. Бу давр ичида ривожланган давлатларда интернет-фойдаланувчилар улуши 51,3 фоиздан 80,9 фоизгача, ривожланаётган давлатларда эса 7,7 фоиздан 45,3 фоизгача ўсган.
Мавзуга оид
23:35 / 14.05.2025
БМТ: Африкада ҳар 6 сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда
23:39 / 20.03.2025
Африкадан ҳозирда йўқолиб кетган сайёрага тегишли метеорит топилди
20:43 / 09.03.2025
Африканинг 15 та давлати 2024 йилда интернетни блоклаш бўйича рекорд ўрнатди
16:24 / 06.02.2025