Ravon’нинг Россия бозоридаги улуши 0,3 фоизгача камайди
2018 йил январь-ноябрь ойлари якуни бўйича Россия бозорида Ravon’нинг улуши 0,3 фоизни ташкил этди. Бундан Европа бизнеси ассоциацияси маълумотлари дарак бермоқда.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг худди шу даврида бренд улуши 0,9 фоизни ташкил қилганди. Камайиш Россияда бутун ёз ва куз фаслида бирорта Ravon автомобили сотилмагани билан изоҳланади - улар савдода йўқ.
Сўнгги бор компания автомобилларни май ойида сотган - 508 дона. Ўшанда улар Россиядаги аксарият дилерлик марказларидан йўқолиб қолди.
Тақчилликка камида иккита сабаб бор - Россия бозоридаги нархларнинг қайта кўриб чиқилиши ва компания бизнес моделидаги сезиларли ўзгаришлар.
«Нархларни қайта кўриб чиқиш Россия ва Ўзбекистон миллий валюталари курси ўзгариши ҳамда Россия Федерациясида утилизация йиғими ставкалари ошиши билан боғлиқ. Бизнес моделидаги ўзгаришлар ребрендинг ва янгиланган моделлар қатори ишга туширилиши билан кечди ҳамда Ravon брендининг ривожланиши, Россия бозори учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар ва дилерлик тармоғини кенгайтириш билан давом этмоқда», - дея хабар қилишган Ravon Motors Rus/GM Uzbekistan’дан.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
20:12 / 22.11.2024