Ўзбекистон | 11:30 / 08.12.2018
92691
2 дақиқада ўқилади

Президент ДХХнинг асосий вазифаси ҳақида гапирди 

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини ушбу айём билан муборакбод этиб, сиёсий-ҳуқуқий ҳаётимиздаги ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.

«Жорий йилда хавфсизлик хизмати идораларининг вазифа ва ваколатлари тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, барча даражадаги ходимлар фаолиятига холисона баҳо берилди.

Илк бор “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга асосан давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилиш янги тузилган махсус идоранинг асосий вазифаси этиб белгиланди», - дейди давлат раҳбари.

Унинг қайд этишича, экстремизм ва терроризм хавфи, мамлакат конституциявий тузуми ва иқтисодиётига тажовузлар сақланиб қолаётган бугунги таҳликали замонда Давлат хавфсизлик хизматининг мард ва жасур аскар ва офицерлари ҳар қандай бузғунчи кучларга қарши муросасиз курашиши ва Ватан ҳимоясида мустаҳкам қалқон бўлиши зарур.

«Хабарингиз бор, яқинда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини текшириш мақсадида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган дала ўқув машқлари кейинги икки йилда мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган кенг қамровли ишларнинг яққол намунаси, десам, тўғри бўлади. Биз бу борадаги ишларимиз кўламини янада кенгайтирган ҳолда, тизимли равишда давом эттирамиз», - деди президент. 

Мавзуга оид