Light | 23:55 / 09.12.2018
47092
3 дақиқада ўқилади

Аҳмоқ кишиларнинг 5 одати

Ҳар бир киши ўз ақлий даражасига эга. Бироқ шахсий қобилиятларга мустақил тарзда баҳо бериш жуда мураккаб, ахир ўзимизни умуман ўзгача ҳисоблаймиз. Кўпчилик ўзини чиндан ҳам ақлли санайди. Бошидаги фикрлар эса мантиқан тўғри бўлиб кўринади. Бироқ даражангиз қанчалик юқори эканини қандай билиш мумкин? Ақлли кишиларни аҳмоқларидан ажратиб турувчи 5 та белги бор. Ҳозир ана ўша белгилар ҳақида сўз юритамиз.

1-белги: Хатоларида ўзгаларни айблаш

Ҳаммада ҳам бирор нарса кўнгилдагидек чиқмаслиги ва режа бўйича бормаслиги мумкин. Ақлли одам хотиржам тус олади ва муаммони қандай ечиш ҳақида ўйлаб кўради. Аҳмоқ эса ўзининг барча муаммоларида исталган киши ва нарсани айблайди: лифтни эгаллаб олган қўшниларни, ёмон об-ҳавони, оломонни. Бундай кишида муаммолари учун масъулиятни ўз бўйнига олиш истаги йўқ. Ўзига ачиниш унинг учун анча осон.

2-белги: Ўзини доимо ҳақ деб билиш

Шахсий аргументларни келтириб, фикрни илгари суришнинг ҳеч қандай салбий жиҳати йўқ. Ақлли киши можароларни ёқтирмайди, бироқ суҳбатдошни тинглаш ва масалага бошқа кўз билан қарашга ҳам қарши эмас. Аҳмоқ одам учун эса баҳсни якунлаш жуда мушкул. У суҳбатдоши айрим вақтларда ҳақиқатан ҳам тўғри айтаётган бўлса-да, ўз фикрида қатъий туришга одатланган. Унинг учун вазиятдан ғолиб сифатида чиқиш жуда муҳим, аҳмоқ киши ўз мулоҳазаларини ягона тўғри фикр деб санайди.

3-белги: Шахсий қобилиятларни юқори баҳолаш

Аҳмоқ кишилар орасида Даннинг Крюгер эффекти тарқалган. Паст малака ва қобилиятга эга кишилар ўзларини аслидан кўра анча ақлли санайдилар. Албатта, айрим вақтларда ақлий салоҳиятларини намойиш этишни истайдилар. Бироқ мазкур вазият учун мос бўлмайди. Бу каби кишилар ўзларини ўзгалардан анча яхши ҳисоблайдилар ва бу ҳақида доимий равишда эслатишга ҳаракат қилишади.

4-белгиСўзларни ноўрин қўллаш

Суҳбат чоғида ҳеч нарса контекстга мутлақо мос бўлмаган ёки нотўғри маъноли сўзлардан фойдаланишдек обрўни тўкмаса керак. Бирорта ақлли жумлани қўшишдан аввал уни қай ўринда қўллаш мумкинлигини чиндан ҳам билишингизни ёдга олиш керак. Ақлли кўриниш учун ўзига нотаниш бўлган атамалар билан ўйнашаётган суҳбатдош фақат таажжубга сабаб бўлиши мумкин, холос.

5-белги: Холис эмаслик

Аҳмоқлар вақтларини беҳуда сарфлаб, ўзгаларнинг ҳаёти ва тамойилларини муҳокама қилишни хуш кўришади. Ўзгаларнинг фикри ва маслаҳатини қабул қилолмаганликлари, дунёга ўзгача назар ташлашга тайёр эмасликлари сабаб ўзгаларни муҳокама қиладилар.

Ақлни юксалтириш мумкин. Бироқ муҳими — камчиликларни кўриш ва уларни тўғрилашга ҳаракат қилишни ўрганиш.

Нима деб ўйлайсиз, яна қайси жиҳатлар аҳмоқ кишини ошкор этади?

Мавзуга оид