Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов ўзбекистонликларга қатор хайрия концертларини совға қилади
Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Янги йил олди Ўзбекистон аҳлига турли жанр юлдузларидан хайрия концертларини совға қилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
Декабрь ойида Алишер Усмоновнинг саъй-ҳаракатлари билан Тошкентда рэп, хип-хоп, классика, масхарабозлар ва болалар шоулари бўлиб ўтади. Жумладан, 11 ва 12 декабрда Анжуманлар саройида Москванинг “Кураж” театри “Огненние люди” театри ва “Tall brothers” клоунада театри билан бирга томоша кўрсатади.
17 декабрда Халқлар дўстлиги санъат саройида америкалик R&B йўналиши ижрочиси Жейсон Деруло концерт беради.
Бевосита Янги йил арафасида – 30 декабрда Анжуманлар саройида П.И.Чайковский номидаги Катта симфоник оркестр концерти бўлиб ўтади. Концертда яккахон ижрочилар сифатида Михаил Радунский, Максим Венгеров, Ольга Перетятько ва АҚШда яшовчи ўзбек пианиночиси Лола Астанова иштирок этади.
Мавзуга оид
20:26 / 01.04.2025
Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган
16:46 / 14.03.2025
Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова санкциялардан озод этилган бўлиши мумкин
22:38 / 14.02.2025
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди
19:54 / 08.02.2025