Жаҳон | 10:39 / 10.12.2018
9299
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда баскетбол жамоаси автоҳалокатга учради

Фото: Bomberos de Cali / El Tiempo

Колумбияда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 90 minutos нашри хабар қилди.

Ҳодиса Йотоко муниципалитетида рўй берди. Ҳаваскор баскетбол жамоасини олиб кетаётган автобус бошқарувни йўқотган ҳамда ағдарилиб кетган. Натижада 13 киши ҳалок бўлди. El Tiempo нашри маълумотига кўра, яна 20 нафар спортчи жароҳат олган.

Версиялардан бирига қараганда, йўл-транспорт ҳодисасига тормоз қисмининг ишдан чиқиши сабаб бўлган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ноябрь ойида Перу ҳудудида «Торибио Родригес Мендоса» болалар футбол жамоаси аъзолари бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраганда. Етти нафар спортчи воқеа жойида ҳалок бўлди, яна 11 нафар йўловчи касалхонага ётқизилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид