Трамп ва Путин «2018 йил одами» унвонига асосий даъвогарлар рўйхатига киритилди
Россия ва АҚШ президенти Владимир Путин ва Дональд Трамп АҚШнинг Time журнали талқинига кўра “2018 йил одами” унвонига асосий даъвогарлар рўйхатига киритилди.
2017 йилда Time журнали жинсий тегажоғликлар ҳақида биринчи бўлиб сўзлаган аёлларни (Silence Breakers) «йил одами» сифатида эътироф этганди.
Путин ушбу унвонга 2007 йилда, Трамп эса 2016 йилда лойиқ топилганди.
Ҳаммаси бўлиб якуний рўйхатга 10 даъвогар киритилган. Улар орасида Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин, Трампнинг Россия билан алоқалари ҳақидаги тахминларни тергов қилаётган Роберт Мюллер, Истанбулда ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчи, Британия шаҳзодаси Гаррининг рафиқаси, америкалик актриса Меган Маркл, жинсий зўравонликни бошдан кечирганлар тимсолига айланган олима Кристин Бласи Форд, "Қора пантера" фильми режиссёри Райан Куглер бор.
Бундан ташқари, ушбу унвонни «айирилган оилалар» (Separated Families) – АҚШ раҳбарияти томонидан ноқонуний муҳожирларга нисбатан эълон қилган «нол тоқатлик» сиёсати доирасида бир-биридан айирилган ота-оналар ва фарзандларнинг умумлашма образи олиши мумкин.
Бу сиёсат доирасида АҚШ-Мексика чегарасини ўтиш вақтида ушланган муҳожирлар оилалари бир-биридан ажратилиб, ота-оналар изоляторларга, фарзандлар эса махсус марказларга жўнатилган. Кейинроқ Трамп бу сиёсатни тўхтатувчи фармонни имзолаганди.
Time журнали 1927 йилдан бошлаб ҳар йил ушбу унвонни бериб келади. 50-йилларгача бу унвон инсонларга бериб келинган, кейинроқ эса мавҳум персонажларга ҳам берила бошланган.
Мавзуга оид
16:47 / 23.11.2023
Time 2023 йилнинг энг таъсирли суратларини эълон қилди (фотожамланма)
19:44 / 07.12.2022
Time Зеленский ва «Украина руҳи»ни «йил одами» деб топди
00:20 / 12.11.2021
2021 йилнинг энг яхши ихтиролари маълум қилинди
22:17 / 15.09.2021