Ўзбекистон | 08:47 / 12.12.2018
16092
2 дақиқада ўқилади

Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Қозоғистонга борди

Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Вазирлик соҳавий хизмат раҳбарларидан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегациясига вазирнинг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳамедов раҳбарлик қилди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Йиғилиш кун тартибида бугунги куннинг долзарб масалалари, жумладан трансчегаравий жиноятлар, терроризм ва экстремизм, наркотрафик, ноқонуний миграция, одам савдоси каби жиноятларга қарши курашда ўзаро ҳамкорлик чоралари, ушбу соҳаларда чегара ҳудудларнинг ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда касбий ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Олдинги учрашувда келишилган масалалар, шунингдек 2017-2018 йилларда вазирликлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Протоколни амалиётга татбиқ этиш борасида амалга оширилган ишларни танқидий кўриб чиқдилар.

Йиғилиш давомида ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги, истиқболли вазифа ва йўналишлари белгилаб олиниб, томонлар интенсив ҳамкорликни давом эттириш ҳамда унга кўпроқ амалий салоҳият беришга келишиб олдилар.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Мавзуга оид