Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркияда ишлаб чиқилган янги вертолётни тақдим қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳукуматнинг иккинчи 100 кунлик ҳаракатлар режаси билан чиқиши вақтида Туркияда ишлаб чиқилган кўп мақсадли T625 Gökbey вертолётини тақдим қилди. Эрдўғаннинг нутқи сўнгида унинг орқасида парда кўтарилиб, вертолёт пайдо бўлган.
“Бу бизнинг Gökbey вертолёти (туркча “Жаноб Осмон”). Ёқдими? Номи-чи? У осмон хўжайини бўлади. Яқин орада уни серияли ишлаб чиқаришни бошлаймиз”, деб айтган Эрдўған.
Икки двигателли T625 вертолётини яратиш устида ишлар 2013 йилдан бери олиб борилган. Вертолёт Türk Havacılık ve Uzay Sanayii AŞ (TUSAŞ) компанияси томонидан Туркия мудофаа саноати котибияти билан мувофиқликда яратилган бўлиб, тез ёрдам бригадаларини ташиш, куннинг исталган вақти ва мураккаб об-ҳаво шароитларида қидирув-қутқарув ишлари ҳамда ёнғинга қарши операцияларни ўтказишга мўлжалланган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025