Фоторепортаж: Сенатнинг 17-ялпи мажлиси қандай ўтди?
13 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда янги сайланган сенатор Дилором Тошмуҳаммедова йиғилиш иштирокчиларига таништирилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилги асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалари киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқишди.
Йиғилишда Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев давлат тили мақоми ҳақида гапириб, бу борада қонун амалда ижро этилмаётганига эътибор қаратган. Сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг сармоядорлар учун курашини таъкидлаб, айни вазиятдан норози бўлди.
Суратлар муаллифи: Маъруф Асқаров
Kun.uz
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024