Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 41 фоизга ошди

Фото: drive2.ru
Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ўсишда давом этмоқда, бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Хусусан, 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида 174 570 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди, 2017 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 123 701 донани ташкил этган. Шу тариқа, ўсиш 41 фоизга тенг бўлди.
Юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошди - 7,2 фоизга (3 785 дона).
Автобуслар ишлаб чиқариш даражаси пасайишда давом этмоқда - ўтган 11 ой давомида 733 дона автобус ишлаб чиқарилди, ўтган йилнинг шу даврида бу рақам 915 донага тенг бўлганди.
Тракторлар ишлаб чиқариш кескин кўпайди - 760 донадан 2 976 донагача. Қарийб 4 баробарга.
Мавзуга оид

10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди

11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди

13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди

11:21 / 23.05.2025