Спорт | 21:20 / 13.12.2018
9860
1 дақиқада ўқилади
Вальдано: «Иско мухлислардан узр сўраши керак»
«Реал» клубининг собиқ бош директори Хорхе Вальдано яримҳимоячи Иско Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган ЦСКА (0:3) клубига қарши ўйинда мухлислар билан зиддиятга бормаслиги керак эди деб ҳисобламоқда.
Футболчи ўйиндаги вазиятлардан бирида гол уролмагач, мухлислар томонидан ҳуштакбозликка учраган, сўнгра қўлларини ёйиб, трибуналарга қарата: «Мендан нима истайсизлар?», - деган эди.
«Искони тушунаман. Ҳиссиётга тўла бундай ўйинда футболчи ўзини йўқотиб қўйиши осон.
Аммо, Иско ўйиндан сўнг, мухлислар олдига чиқиб узр сўрамагани ёмон бўлди», – деб Вальдано сўзларини келтирмоқда AS.