Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Қозоғистондан устунлигимиз борми?»
Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий рақобатчиси Қозоғистон, у Латвия ёки бошқа давлат бўла олмайди. Чунки, минтақада яратилган шароитга рақобатбардош бўлиш Ўзбекистоннинг асосий вазифаси, деб ҳисоблайди Тошкент шаҳар ҳокими в.б., сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев. У бу ҳақда Сенатнинг XVII ялпи мажлисида гапириб ўтган.
Ортиқхўжаевга кўра, мамлакатда амалга оширилиши режалаштирилаётган солиқ ислоҳотларининг Латвия, Венгрия ёки Франция солиқ тизимидан устунлигини санаш барча учун манфаатли эмас.
«Сармоядор Марказий Осиёга кириб келганда, минтақадаги бозорга қарайди. У Ўзбекистон ва Қозоғистондан бирини танлайди. Сармоядорлар учун курашда бизнинг асосий рақобатчимиз - Қозоғистон. Бу борада Қозоғистонга нисбатан устунлигимиз борми?», - дейди ҳоким.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ислоҳ этилаётган солиқ тизимида даромад солиғи 12 фоиз, ҚҚС миқдори эса 20 фоиз этиб белгиланмоқда. Шунингдек, Қозоғистонда бу рақамлар мос равишда 10 ва 12 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, сармоядорларни фақат паст кўрсаткичдаги солиқ ставкалари билан жалб этиб бўлмайди. Бу жараёнга таъсир этувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд.
«ҚҚС, асосан, импортга нисбатан қўлланади. Бу эса ички бозорда рақобатбардош муҳитни яратиш учун шароит яратади», - дейди у.
Молия вазири хорижий сармоядорлар учун ишлаб чиқариш шароити, экспортга имкон ва хом-ашё ресурсларининг мавжудлиги жараёнга таъсир этувчи омиллар сифатида санаган.
Мавзуга оид
14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024