Ўзбекистон | 19:09 / 14.12.2018
20747
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна бир агентлик ташкил этилди

Фото: Dreamstime

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, президент қарори билан ташкил этилган Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкилий жиҳатлари белгилаб берилди.

Хусусан, Агентликка тегишли вазирликлар билан давлат тили, рус тили ва бошқа тилларда батафсил маълумот олиш имкониятини берадиган давлат-хусусий шерикликнинг ягона ахборот порталини ишлаб чиқиш ҳамда ишга тушириш вазифаси топширилди.

Шунингдек, қарор билан тегишли Низом ҳам тасдиқланиб агентликнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.

Агентлик давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди.

Агентликка президент томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор - молия вазирининг ўринбосари раҳбарлик қилади.

Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги бўйича мунтазам баҳоланиб борилади. Баҳолаш якунларига кўра, Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантирилади ёки аксинча, уларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Мавзуга оид