Тенге, Оқўрда, Остона. Қозоғистонда болаларга қандай ғаройиб исмлар қўйилган?
Қозоғистон иқтисодиёт вазирлиги статистика қўмитаси республикада мустақилликка эришилганидан буён болаларга қўйилган ғайриоддий исмлар ҳақида маълумот берди.
2011 йил 1 декабрда Алматида туғилган чақалоққа Тауилсиздик (Мустақиллик) деб исм қўйилган.
Қолган исмлар мамлакатда бўлиб ўтган муҳим воқеалар билан боғлиқ. Азиада (2011 йил январь-февраль ойларида Қозоғистонда VII қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтган) исми 57 болага қўйилган, 70 ўғил ва 17 қизга Саммит, Саммита (Самит, Самита) исмлари қўйилган.
Нурлижол (Нурли йўл, ҳудудларни ривожлантириш бўйича давлат дастури номи) исми бир болага, Нуротан (Ватан нури, партия номи) исми 10 болага қўйилган.
Ўн нафар қизнинг исми Тенге (миллий валюта). Оқўрда (Қозоғистон президенти қароргоҳи) деган исм уч болага берилган. 2009 йил 30 августда туғилган чақалоққа Атазан (Конституция) исми қўйилган. Ўтган йиллар давомида 14 ўғил ва 3 қизга Остона исми қўйилган.
Қайд этилишича, 27 йил давомида 37 276 нафар болага Нурсултон исми қўйилган.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024