Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда FETO иши бўйича 200дан ортиқ ҳарбийни ҳибсга олишга ордер берилди
Истанбул прокуратураси 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда айбланган FETO террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган 219 нафар ҳарбийни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, гумонланувчилар орасида тўрт нафар полковник ҳам бор. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбийларни ҳибсга олиш бўйича операцияни бошлаб юборишган.
Туркияда FETO ташкилотига алоқадорликда айбланиб минглаб кишилар судланди, ўн минглаб кишилар давлат идораларидаги ишидан четлаштирилди. Уларнинг аксариятини офицерлар, ОАВ вакиллари, тадбиркорлар ташкил этади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025