Жаҳон | 14:20 / 15.12.2018
59272
1 дақиқада ўқилади

Олимжон Тўхтаохунов («Тайванчик») собиқ хотинини судга берди

Фото: Сергей Фадеичев/ТАСС

Таниқли тадбиркор, баъзи доираларда «Тайванчик» номи билан танилган Олимжон Тўхтаохунов собиқ турмуш ўртоғи Юлия Маликни судга берди. Бу ҳақда Россиянинг RenTV телеканали хабар тарқатди. 

Канал маълумотларига кўра, собиқ эр-хотиннинг ўзаро келишмовчилигига умумий фарзандлар - 6 ёшли эгизак қизларга доир ҳолат сабаб бўлган. Хусусан, «Тайванчик» таътил вақтида уларни ўз ватани - Ўзбекистонга олиб кетишни хоҳлаган, Малик эса тадбиркорнинг бундай истагига қарши чиқмоқда.

«Тайванчик» судда қизларини собиқ хотинининг розилигисиз вақтинчалик олиб чиқиб кетиш учун рухсат беришларига эришмоқчи. Таъкидлаб ўтиш жоизки, «Тайванчик» рафиқаси билан ажрашганидан кейин қизларини бир ўзи тарбияламоқда. Шунингдек, у болалари билан яшаш ҳуқуқига ҳам суд орқали эга бўлди.

Мавзуга оид