Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Виктор Жалилов «Андижон»да иш бошлади
Суперлига йўлланмасини қўлга киритган «Андижон» клуби раҳбарияти мураббийлар штабига тажрибали мутахассисларни жалб этишга қарор қилди.
Клуб матбуот хизматининг Tribuna.uz`га маълум қилишича, таниқли футбол мутахассисларидан бири, «Навбаҳор», «Машъал», «Пахтакор» сингари номдор жамоаларни бошқарган Жалилов Виктор Романович спорт директори сифатида фаолият бошламоқда.
Шунингдек, яна бир таниқли мутахассис Амет Мемет бош мураббий Илдар Сакаевга селекция ишлари бўйича ёрдам берадиган бўлди. Аввалроқ у бош мураббий сифатида «Андижон»ни бошқарган.
Айни пайтда таътилни ўтаётган жамоа аъзолари 19 декабрда Андижонда бир ҳафталик йиғинга жалб этилади ва унинг якунида клубнинг Про-лига ғолиби сифатида Суперлигага йўл олгани муносабати билан байрам тадбири ташкил этилади.
Шундан сўнг футболчилар қисқа муддатли таътилга йўл олишади ва 3 январдан Тошкентда ўқув-машғулотларни бошлашади. Феврал ойида жамоа Туркияда ўқув-машғулот йиғини ташкил этишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, «Андижон» инфратузилмаси янгиланиши кутилмоқда. Хусусан, «Соғлом авлод» стадионида:
- майдонга Нидерландиядан чим келтириб экилади ва у март ойига бориб тайёр ҳолга келади;
- ёриткичлар даражаси 1200 люксга етказилади;
- компьютер ёрдамида бошқариладиган электрон табло ва майдон четига реклама шитлари ўрнатилади;
- трибуналарда 18 мингдан ортиқ ўриндиқ бутунлай янгиланади;
- ўриндиқлар ҳозиргидек турлича эмас, фақат оқ ва кўк рангда бўлади;
- 1-секторда CIP ложа ташкил этилади;
- ОАВ учун алоҳида пресс-ложа яратилади ва интернет билан таъминланади.
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
14:40 / 07.04.2025
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда
17:43 / 30.11.2024
Суперлига. «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этиб «Локомотив»ни Пролигага равона қилди, ОКМК ўз тарихида илк бор кумуш медалларни қўлга киритди
19:03 / 18.11.2024