Спорт | 20:40 / 15.12.2018
10421
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус» мафия билан алоқадорликда айбланди

«Торино» клуби мухлислари А Серия 16-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши ўйиндан олдин, шаҳар кўчаларидан бирида рақибни мафия билан алоқадорликда айблаб, баннер осишди.

Унда: «Ювентус» - футбол мафияси», деб  ёзилган эди.

Италия матбуотида бир неча йиллардан бери «Ювентус» клубини Ндрангета – дунёнинг энг катта жиноят гуруҳларидан бири билан алоқаси борлиги ҳақидаги гумонлар бор.

«Торино» - «Ювентус» ўйини бугун соат 00:30да бошланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид