Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Башар Асад бўйича фикрини ўзгартирди
Анқара Сурия президенти Башар Асад БМТ шиори остида ўтадиган демократик сайловларда ғолиб бўлса, у билан ҳамкорлик қилиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу маълум қилди.
“Биз сурияликлар учун конституция ёзишга қаршимиз, келинг буни уларнинг ўзига қўйиб берамиз. Агар бирор ёрдам керак бўлса, ёрдам берамиз. Сайловларга тайёргарлик кўриш керак, улар БМТ шиори остида, ҳам Сурия, ҳам унинг ортидаги барча сурияликлар, жумладан қочқинлар иштирокида ўтиши лозим”, деб айтган Човушўғлу.
Турк вазирининг айтишича, мамлакатни ким бошқаришини сурияликларнинг ўзи сайловларда ҳал қилиши керак.
“Агар демократик ва ишончга сазовор сайловлар бўлса, биз барча вариантларни кўриб чиқамиз”, деб айтган Туркия вакили.
Аввалроқ Човушўғлу “Асад тузуми” кетиши кераклигини айтганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025