Иқтисодиёт | 09:28 / 17.12.2018
4309
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 261 мингта кичик корхона фаолият кўрсатмоқда

2018 йил 1 декабрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 261,1 мингтани ташкил қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2017 йил 1 декабрь ҳолатига қараганда 13,6%га ошган. Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми, яъни 59,6 мингтаси (22,8%) Тошкент шаҳри, 25,0 мингтаси (9,6%) Тошкент, 23,1 мингтаси (8,8%) Фарғона ҳамда 22,6 мингтаси (8,6%) Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 261,1 мингта кичик корхона ва микрофирмаларнинг 69,9 мингтаси (26,8%) – савдо, 55,8 мингтаси (21,4%) - саноат, 28,6 мингтаси (11,0%) - қурилиш, 23,8 мингтаси (9,1%) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 19,5 мингтаси (7,5%) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаси, 13,0 мингтаси (5,0%) - ташиш ва сақлаш, 6,7 мингтаси (2,6%) - ахборот ва алоқа соҳаси, 5,3 мингтаси (2,0%) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шунингдек 38,3 мингтаси (14,6%) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади.

Шундан кўриниб турибдики, фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турларига тўғри келади. Шунингдек, энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади.

Мавзуга оид