Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайда аёл кишининг жасади топилди. ИИВ гумонланувчи шахсни қўлга олди
Шу йилнинг 12 декабрь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фуқаро Г.К. (аёл)нинг жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, у "нафас йўлларини қон билан беркилиши, аспирация натижасида келиб чиққан механик асфиксия, бурун суягининг ёпиқ силжиб синиши, бош мия ва ўпка шиши"дан вафот этганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Н.М. содир этганликда гумонланиб, қўлга олинган.
Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди
16:15 / 06.05.2025
Сурхондарёда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизни пичоқлади
19:20 / 25.04.2025