Спорт | 23:48 / 18.12.2018
3630
1 дақиқада ўқилади

Ибраҳимович «Лос-Анжелес Гэлакси» билан янги шартнома имзолади

«Лос-Анжелес Гэлакси» клубининг швециялик ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жамоаси билан 2019 йил охиригача мўлжалланган янги шартномани имзолади.

37 ёшли футболчи америкаликлар сафини тарк этиб, «Милан»га ўтмоқчи эди. Бироқ, «россонери» у билан шартноманинг молиявий бандларини келиша олмади. Натижада, Златан «Лос-Анжелес Гэлакси»да яна бир мавсум қоладиган бўлди.

Ибраҳимович MLS чемпионатининг ўтган мавсумида 27та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид