Жаҳон | 14:59 / 19.12.2018
11018
1 дақиқада ўқилади

Ўш шаҳри турк дунёсининг 2019 йилдаги маданий пойтахти деб эълон қилинди

Фото: Pinterest

Ўш шаҳри турк дунёсининг 2019 йилдаги маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон маданият вазирлигига таяниб knews.kg хабар берди.

Хабарда айтилишича, бу борадаги қарор Турк маданияти халқаро ташкилоти доимий кенгашининг 36-сессиясида қабул қилинган.

«Ўш Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридан эстафетани қабул қилиб олади. Турк маданияти халқаро ташкилотига аъзо давлатлар вазирларининг доимий кенгаши навбатдаги йиғилиши Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида бўлиб ўтади», дейилади хабарда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид