Жаҳон | 00:39 / 19.12.2018
9535
1 дақиқада ўқилади

Россияда кўчаларда валюта курсларини кўрсатувчи таблолар тақиқланади

Фото: РИА Новости / Наталья Селиверстова

Россия президенти Владимир Путин валютани тартибга солиш ва назорат қилиш қоидаларига тузатмалар киритувчи қонунни имзолади. 

Қабул қилинган тузатмалар банкларга кўчадаги таблоларда валюта курслари ҳақидаги ахборотни жойлаштиришни тақиқлайди.

Аввалроқ Россия марказий банки валюта курсларини кўрсатувчи электрон таблолар ва бошқа қурилмаларни банклардан ташқарида жойлаштиришни тақиқлашни таклиф қилганди.

Марказий банкда таъкидланишича, бундай таблоларни одатда номаълум жисмоний шахсларга тегишли ноқонуний валюта айирбошлаш пунктлари ўрнатади. Янги чора ноқонуний валюта айирбошлаш пунктларига қарши курашишда кўмак беришга чорланган. 

Шу билан бирга банкларнинг валюта курслари ҳақида оммавий ахборот воситалари ва мобил дастурлар орқали хабардор қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид