Ўзбекистон | 17:40 / 19.12.2018
29638
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда «қора» бозорда доллар 8450 сўмдан сотилмоқда

Фото: KUN.UZ

Тошкентда 7900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Мирзо-Улуғбек туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини «қора бозор» нархида 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7.900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар. Улардан 7900 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган», - дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Б. ва У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 18 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилаганди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12,95 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8325,59 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид